Ҳиндистонда депутатликка номзод камбағалларга спиртли ичимликлар тарқатишга ваъда берди

Ванита Раут
Фото: telugu.samayam.com/freepik.com / Kazinform

HINDISTON. Кazinform - Ҳиндистоннинг Чимур қишлоғидан депутатликка мустақил номзод сифатида рўйхатга олинган Ванита Раут халққа мурожаат билан чиқди. Агар у сайловда ғалаба қозонса, кам таъминланганларга виски ва пивони чегирма билан тарқатишга ваъда берди.

Раутнинг таъкидлашича, камбағаллар учун иш оғир ва улар спиртли ичимликлар билан таскин топадилар. Унинг сўзларига кўра, камбағаллар кам иш ҳақи туфайли сифатли виски ва пиво харид қила олмай, қишлоқда спиртли ичимликлар билан чекланади. Шу билан бирга, номзод камбағаллар импорт қилинган ичимликдан татиб кўришларини хоҳлайди.

Бу ваъдаси билан ўзига эътибор қаратмоқчими ёки кўпроқ овоз олишни хоҳладими? Бу жиҳат номаълум. Бир нарса аниқ, аҳолининг аксариятига номзоднинг сўзлари ёқди. Улар четдан келтирилган ичимликни татиб кўришга шошилаётганга ўхшайди.

Сўнгги хабарлар