Ҳиндистонда даҳшатли портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Мадҳья-Прадеш штатининг марказий Байрагар қишлоғида яширин пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳат олган, деб хабар беради Каzinform агентлиги Hindustan Time газетаси хабарига таяниб.

Ҳиндистон
Фото: Hindustan Time

“Ушбу портлашда 11 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ҳодисага 50 дан ортиқ тез ёрдам машинаси, 400 нафар полициячи, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар жалб қилинган”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги тиқилинчда қолиб кетган.

"Булар асосан портлашдан кейин тиқилинчдан ҳалок бўлган одамлардир, биз ҳали портлаш жойига етиб бормадик, чунки ёнғин давом этмоқда ва ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш устида ишламоқда”, дейди полиция бўлими масъули Абдул Раис Хон.

Шунингдек, заводда 200-300 га яқин ишчи ишлаган ва ичкарида яна одамлар қолиб кетган бўлиши ҳам мумкин.

15 километр радиусда сезилган портлаш яқин атрофдаги 60 та уйни ҳам вайрон қилган. Заводда давом этаётган портлашлар туфайли расмийлар яна 100 дан ортиқ уйдагиларни эвакуация қилган.

Қидирув, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар