Ҳиндистонда 40 нафар ишчи қулаган туннель остида қолиб кетди

Туннель
Фото: Midjourney

Қутқарувчилар Ҳиндистон шимолида қурилиш вақтида қулаб тушган автомобиль туннели вайроналари остида қолиб кетган 40 нафар ишчига етиб бора олмаяпти, дея хабар беради Каzinform агентлиги АPга таяниб.

Барча қурилиш ишчилари тирик, деди полиция ходими Прашант Кумар, уларга сув ва кислород бериляпти.

Унинг сўзларига кўра, қутқарувчилар туннелда қолиб кетган ишчилар билан алоқа ўрнатган.

Ҳодиса якшанба куни Уттаракханд штатида содир бўлган. Бу штат сайёҳлар орасида жуда машҳур.

Сўнгги йилларда Уттаракхандда кенг кўламли бинолар ва йўллар қурилиши давом этмоқда.

Ҳодиса федерал ҳукуматнинг турли зиёратгоҳларни боғлаш бўйича энг муҳим лойиҳаси бўлган Чардхэм экспресс йўлида содир бўлган.

Туннель қурилишини назорат қилувчи Navyug қурилиш компаниясининг лойиҳа менежери Ражеш Павар душанба куни туннель остида қолган ишчиларнинг аниқ сонини тасдиқлади.

Қутқарув ишлари якшанба куни бошланган. Қутқарувчилар кислородни қувур орқали туннелнинг қулаган қисмига юбормоқда.

Қутқарув гуруҳи 15 метрга олдинга ўтди ва вайроналар остида қолганларга етиб бориш учун 35 метр йўл бор.

Воқеа жойида тун бўйи 150 дан ортиқ қутқарувчи ишлади.

Бурғилаш техникалари ва экскаваторлар ҳам сафарбар қилинди.

Сўнгги хабарлар
telegram