Ҳиндистон қирғоқлари яқинида кема ҳалокатида сўнг 22 киши бедарак йўқолди

ASTANA. Kazinform - Ҳиндистонлик қутқарувчилар мамлакатнинг шарқий соҳиллари яқинида юк кемаси чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолган 22 нафар денгизчини қидириш ишларини давом эттирмоқда. Ocean Winner кемаси бортида 24 нафар экипаж аъзоси бўлган, улардан икки нафар Хитой фуқароси қутқарилди, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.

22 моряка пропали без вести после крушения судна у берегов Индии
Фото: Shutterstock/Ninevija

Панама байроғи остида ҳаракатланган кема Ҳиндистоннинг Парадип портидан 240 денгиз мили узоқликда чўкиб кетган. Қутқарилган денгизчиларнинг сўзларига кўра, Ocean Winner қаттиқ ёнбошлаб, тахминан саккиз дақиқа ичида сув остига кетган.

Ҳиндистон қирғоқ қўриқлаш хизмати ва ҳарбий-денгиз кучлари воқеа жойига қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун бир нечта кема юборди. Қидирув ишларига бошқа давлат хизматлари ҳам жалб этилган.

Бедарак йўқолганлар орасида 18 нафар Хитой фуқароси, уч нафар Мьянма фуқароси ва бир нафар Бангладеш фуқароси бор. Кема бортида бўлган икки нафар хитойлик денгизчи қутқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ocean Winner Хитойга темир рудаси олиб кетаётган бўлган. Кема жума куни Ҳиндистоннинг Парадип портидан йўлга чиққан ва очиқ денгизда чўкиб кетган.

Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган. Ҳиндистон Денгиз маъмурияти вакилларининг таъкидлашича, одатда дастлабки 12 соатдан кейин тирик қолганларни аниқлаш эҳтимоли пасаяди, бироқ қидирув-қутқарув операцияси давом этяпти.