Ҳиндистон канадаликлар учун виза хизматини тиклади
Визанинг тўхтатилиши Канада ҳудудида сикх сепаратистининг ўлдирилиши билан боғлиқ катта можаролар фонида содир бўлди.
Оттава Ҳиндистонни қотилликка алоқадорликда айблади, Нью-Деҳли бу айбловни "абсурд" деб атади.
Ҳиндистон чоршанба куни ўз ваколатхоналаридаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кўриб чиққандан сўнг, баъзи визаларни беришни давом эттиришини айтди. Баёнотда, шунингдек, Ҳиндистон “кейинги қарорлар вазиятга қараб қабул қилиши” айтилган.
Кириш, бизнес ва тиббий визалар пайшанба куни қайта тикланиши кутилмоқда. Ҳиндистоннинг Торонтодаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, кириш визалари фақат “ҳиндистонлик шахслар”, уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари учун мўлжалланган. Улар Ҳиндистон фуқаросининг яқин қариндошларига ҳам тегишли.
Визанинг қайта тикланиши канадалик сайёҳларга таъсир қиладими ёки йўқми, улар махсус туристик визага муҳтож бўладими, номаълум.
Канада бош вазири Жастин Трюдо июнь ойида Британия Колумбиясининг Суррей шаҳрида отиб ўлдирилган сикх сепаратистлари етакчиси Хардип Сингх Нижжарнинг ўлдирилишида Ҳиндистон ҳукумати алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни Канада текшираётганини айтганидан бери Ҳиндистон ва Канада ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.
Ўша пайтда полиция буни "мақсадли қотиллик" деб таърифлаган, аммо ҳозирча ҳеч қандай гумонланувчи аниқланмаган.
Трюдо Ҳиндистонни қотиллик бўйича олиб борилаётган терговда ҳамкорлик қилишга чақирди, шу билан бирга Канада Ҳиндистон билан ўз келишмовчилигини кучайтирмоқчи эмаслигини таъкидлади.
Йигирма бир канадалик дипломат Ҳиндистонда қолмоқда.