Ҳиндистон иккинчи космодром қуришни режалаштирмоқда

Ҳиндистоннинг Тамилнаду штати ҳукумати мамлакатнинг иккинчи миллий космодромини қуриш учун ер олиш ишларини якунлади. У Куласекарапаттинам шаҳрида тўққиз квадрат километр майдонда жойлашган бўлиб, кичик сунъий йўлдошларни учиришда фойдаланилади, дея хабар беради Kazinform мухбири prokosmos.ruга таяниб.

Ҳиндистон иккинчи космодром қуришни режалаштирмоқда
Фото: prokosmos.ru

Маълумки, Ҳиндистонда Андхра-Прадеш жанубидаги Бенгал кўрфазидаги Шрихарикота оролида жойлашган Сатиш Дхаван космик маркази мавжуд.

Янги космодромнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ердан учириладиган парвозлар зудлик билан жанубга қараб йўналиш ҳисобига ёқилғи тежайди.

Тахминларга кўра, 28 февралда бўлажак космодром ҳудудига Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташриф буюради ва қурилиш вақтида биринчи тош қўйиш маросимида иштирок этади, деб ёзади Deccan Herald маҳаллий газетаси.

Янги космодром қурилиши Ҳиндистонга 9,5 миллиард рупий (деярли 115 миллион доллар) тушади. Шунингдек, космодром атрофида космик саноат ва ракета ёқилғиси парки барпо этилади, минтақага илмий-техникавий ва лойиҳалаш корхоналари жалб этилади.

Ҳиндистон Миллий космик тарғибот ва авторизация маркази (IN-SPACe) раҳбари Паван Гоенка аввалроқ айтганидек, Куласекарапаттинамдаги объект фақат хусусий сектор томонидан қўлланилади.

Ҳиндистоннинг иккинчи миллий космодромни қуриш нияти илк бор 2023 йил октябрь ойида маълум бўлган эди. 2024 йил январь ойи бошига келиб, Тамилнаду ҳукумати мамлакат космик агентлиги Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) сўраган 2 300 акр ернинг 2 200 акрдан ортиғини сотиб олди.

Сўнгги хабарлар