Хилари кучли тўфони Калифорнияда сув тошқини келтириб чиқарди

Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом жанубий Калифорниянинг катта қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилди, қурғоқчилик иқлимнинг умумий хусусияти бўлган минтақада, сув тошқини ҳақида огоҳлантириш камида душанба кунига қадар амал қилади.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, тоғли ва чўл ҳудудларида йилига ўртача чўлларда 12 дан 25 см гача ёмғир ёғиши мумкин.
Хилари 1939 йилдан бери Лос-Анжелес округида содир бўлган биринчи тропик тўфони бўлиб, шаҳар шарқидаги Сан-Габриеэль тоғларида ва Вентура округининг шимоли-ғарбидаги қирғоқбўйи ҳудудларида кучли сув тошқини келтириб чиқарди.
Сан-Бернардино округида расмийлар тоғлар ва водийлардаги бир қатор шаҳарлар аҳолисини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди.
Ижтимоий тармоқларда чоп этилган видеоларда сув, лой, тош ва дарахтларнинг шиддат билан оқаётгани акс этган.
Лос-Анжелесдан 112 км шимоли-шарқда жойлашган Калифорния штати Райтвуд шаҳрида ёмғир дарахтларни қулатиб туширди. Узоқроқ шарқда, Сан-Бернардино округидаги бешта шаҳардан бири бўлган Оук-Гленда сув ўзи билан тош, лой ва дарахт шохларини олиб кетди.
Ғарбда, аҳолиси кўпроқ бўлган Вентура округида икки соат ичида 2 дюймгача ёмғир ёғди.
Лос-Анжелесдан 100 мил шарқда жойлашган Риверсайд округидаги чўл курорт шаҳри Палм-Спрингс бир соат давомида «кучли ёмғир» ёғди. Тез орада шаҳар кўчаларини сув босди.
Метеорология хизмати хабарига кўра, соат 20:00 да тўфон Сан-Диегодан 170 км шимоли-ғарбда бўлиб, шимоли-ғарбга қараб соатига 75 км тезликда ҳаракат қилган.
Сан-Диего, Лас-Вегас ва Лос-Анжелесга юзлаб рейслар бекор қилинди. Мактаблар ёпилди.
«Хилари» тўфони якшанба куни бошида Мексиканинг шимолий Бажа Калифорния ярим оролига етиб келди ва у ерда 1 900 га яқин одамнинг хавфсиз жойга эвакуация қилинишига тўғри келди.