ХIII қишки Паралимпия ўйинлари расман ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform- Хитой пойтахти Пекинда 2022 йилги XIII қишки Паралимпия ўйинлари расман ёпилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Маросим «Қуш уяси» Миллий стадионида бўлиб ўтди.

46 давлатдан 564 нафар иштирокчи спортнинг олти тури: чанғи спорти, биатлон, тоғ чанғиси, слеж- хоккей, аравачадаги кёрлинг ва сноуборд бўйича 78 соврин учун кураш олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, парачанғи ва парабиатлон бўйича мамлакат шарафини Ербол Хамитов, Александр Герлиц, Денис Петренко, Юрий Березин ва Сергей Усольцев ҳимоя қилган эди.

Александр Герлиц биатлон бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Медаллар жадвалида Қозоғистон Австралия ва Швейцария билан бирга 17-ўринни эгаллаб турибди. Хитой терма жамоаси биринчи, украиналиклар иккинчи, Канада эса кучли учликдан жой олган.

Қозоғистонлик спортчилар 1994 йилдан бери Паралимпия ўйинларида қатнашиб келади.

Шу кунгача Қозоғистон 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. 1994 йилда қозоғистонлик Любов Воробьева 10 км классик чанғи пойгасида кумуш медални қўлга киритди. 2018 йилда Александр Колядин классик услубда 1,5 км масофага спринт ббўйича чемпион бўлди.

Энди ХIV қишки Паралимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6-15 март кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар