10:14, 03 Июнь 2022 | GMT +5
Hewlett-Packard Enterprise Россия ва Беларусда ўз фаолиятини тўхтатади
NEW-YORK. TASS - Kazinform - Американинг Hewlett-Packard Enterprise (HPE) аппарат-дастурий таъминот компанияси Россия ва Беларусдаги фаолиятини бутунлай тўхтатаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.

«Феврал ойи охирида Россия ва Беларусга етказиб бериш ва сотиш тўхтатилганидан сўнг, HPE вазиятни диққат билан кузатиб борди. Россия ва Беларусда фаолиятимизни давом эттиришимиз энди мантиқий эмас ва биз ушбу мамлакатлардаги қолган бизнесдан тартибли чиқишни бошлаймиз», -дейилади компания матбуот хизматида.