Ҳаётни суғурталовчи компаниялар ўз даромадларининг бир қисмини меҳнат хавфсизлигига сарфлайди – ҚР Бош вазири

Ҳаётни суғурталовчи компаниялар шартнома мукофотининг бир қисмини ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга сарфлашлари керак. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида шундай фикр билдирди, деб хабар беради Каzinform.

Смаилов
Фото: primeminister.kz

“Кўпгина мамлакатларда ҳаётни суғурталовчи компаниялар суғурта мукофотининг маълум қисмини профилактика чораларига йўналтирадилар. Яъни, уларда ходимларни меҳнатни муҳофаза қилишга ўргатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга устувор аҳамият берилади. Биз ҳам шундай тизимга ўтишимиз керак”, - деди Ҳукумат раҳбари.

А.Смаилов соҳадаги муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этиш мақсадида 2030 йилгача хавфсиз меҳнат концепцияси ишлаб чиқилганини эслатди.

“Ушбу ҳужжат, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришдаги хавфли ва касбий шикастланишлар даражасини ҳамда касбий касалликлар турларини камайтиришга қаратилган. Барча хавфлар олдиндан эътиборга олинади. Ишлаб чиқаришда хавфсизлик соҳасини рақамлаштириш ушбу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши керак”, - деди у.

Сўнгги хабарлар