Ҳайъат Таҳрир аш-Шом Буюк Британияда террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Британия ҳукумати “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”ни тақиқланган террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.
Британия ҳукуматлараро ишлар вазири Пэт МакФадденнинг BBC билан суҳбатда айтишича, суриялик исёнчилар Башар Асадни тахтдан ағдарганидан кейин мамлакатдаги вазият беқарорлашган.
Душанба куни BBC Radio 4да сўзлаган МакФадден, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” ташкилотининг мақоми кўриб чиқилиши ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинаётганини тасдиқлади.
— Ҳа, бу масалани қайта кўриб чиқиш зарурлиги аниқ. Бу ташкилот узоқ вақт давомида тақиқланган. Ташкилот раҳбари ўзининг аввалроқ айтган айрим баёнотларини қайтариб олди. У озчиликларни ҳимоя қилиш ва одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида тўғри гапиради. Шунинг учун яқин кунларда бу мавзуни ҳар томонлама кўриб чиқамиз, - деди у.
Британиялик сиёсатчининг фикрича, Суриядаги вазият барқарорлашса, ҳар қандай янги режим билан ишлаш ҳақида қарор қабул қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” Буюк Британияда 2017 йилда “Ал-Қоида”га алоқадорлиги сабабли террорчи ташкилот сифатида тан олинган (Қозоғистонда бу ташкилот 2004 йил 15 октябрда Олий суд қарори билан тақиқланган эди).