Ҳаво юкларини қайта ишлаш ҳажми йилига 300 минг тоннага етади

логистика
Фото: freepik

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳаво юкларини қайта ишлаш ҳажмини йилига 300 минг тоннагача оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиақбаров маълум қилди.

“Аэропортлар Қозоғистон транспорт тизимининг муҳим қисмидир. Уларга махсус иқтисодий зона мақомини бериб, авиаташув марказига айлантириш, келгуси тўрт йилда Қозоғистонда ҳаво юкларини қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга, йилига 300 минг тоннага етказиш асосий вазифаларимиздан биридир. Бу мақсадга эришиш учун аэропортларимиз юк ташиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш зарур”, - деди у пойтахтда ўтказилган биринчи Қозоғистон-Нидерландия бизнес кенгашида.

Вазир ўринбосари Қозоғистон учун яна бир стратегик йўналиш автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш эканлигини таъкидлади.

“Юқори сифатли йўл тизимини ривожлантириш ҳудудлар ўртасида самарали алоқани таъминлайди. Товарлар ҳаракатини тезлаштиради ва транспортнинг мавжудлигини яхшилайди. Биз бу соҳани сармоя жалб этишнинг асосий тармоқларидан бири деб биламиз”, — деди Мақсат Қалиақбаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон 2030 йилга бориб контейнерли юк ташиш ҳажмини 10 миллион тоннага етказишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram