Ҳасан, Фотима, Ҳусан: Туркистон вилоятида уч эгизак дунёга келди
TÜRKISTAN. Кazinform - 2-сонли вилоят перинатал марказида уч эгизак дунёга келди. Сайрам туманидаги Оқсув қишлоғидаги Эгамбердиевлар оиласи бирданига уч нафар фарзандли бўлди.
27 ёшли Нозима Эгамбердиева икки ўғлидан кейин 2 ўғил ва 1 қизни дунёга келтирди. Бир неча кун шифокор назоратида бўлган чақалоқлар ва уларнинг онаси бугун уйларига чиқарилди. Оила қувончига шерик бўлишга келган яқинлар туғруқхона ёнига тўпланиб, гўдакларни кўришди ва ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.
Уч эгизаклар муддатидан олдин, яъни ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида режалаштирилган кесарча кесиш орқали туғилган. Улардан бирининг вазни - 2 килограмм 430 грамм, иккинчисининг вазни - 2 килограмм 490 грамм, учинчисининг вазни эса 1 килограмм 730 граммни ташкил этган. Оила аъзолари уч эгизакларга Ҳасан, Фотима ва Ҳусан деб исм қўйишди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, уч эгизаклар туғилганда аппаратда бўлган. Дастлабки кунларда улар "юқори даражадаги парваришга муҳтож чақалоқлар" бўлимида кузатилган.
“Текширув, даволаш, профилактика ишлари олиб борилди. Айни пайтда уларнинг аҳволлари яхши, тиббиёт ходимлари кўмагидан сўнг уч эгизаклар вазни ортиб, она сути билан қониқарли озиқланмоқда”, - дейди перинатал марказ мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида Қасим, Жомарт ва Кемел исмли уч эгизак дунёга келган эди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев