Ҳарбий хизматчилар сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардан 2,3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди

Вертолёт
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 27 мартидан 7 апрелига қадар 2357 нафар ҳарбий хизматчи, 112 бирлик ҳарбий техника, 10 та вертолёт ва 4 бирлик ҳарбий транспорт авиацияси жалб қилинган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳарбийлар 2,3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди, улардан 732 нафари болалардир. Шунингдек, 320 та рейс вертолётда ва 9 таси самолётда амалга оширилди. 83 тоннадан ортиқ гуманитар юк ташилди.

“Қуролли Кучлар шахсий таркиби табиий офат зоналарида сув тошқинларига қарши тадбирларни давом эттирмоқда”, — деди ҚР Мудофаа вазирлиги расмий вакили Руслан Жангулин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг қўшимча қилишича, 2024 йил 7 апрель ҳолатига кўра, сув тошқинларидан зарар кўрган ҳудудларда 814 нафар ҳарбий хизматчи, 44 бирлик ҳарбий техника, 3 та вертолёт ва икки бирлик ҳарбий самолётлар мавжуд.

Сўнгги хабарлар