Харбиндаги муз ва қор фестивалида 520 метрли тепалик қурилди

Хитойда 25-Харбин халқаро муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу йил у 810 минг квадрат метрлик рекорд майдонни эгаллади. Мингдан ортиқ бадиий буюмларни яратиш учун 250 минг куб метр муз ва қор ишлатилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Харбиндаги муз ва қор фестивалида 520 метрли тепалик қурилди
Фото: Xinhua

Муз шаҳарчасининг марказида "Муз ва қор тожи" деб номланган минора жойлашган. Унинг баландлиги 43 метрга етади. Фестиваль майдонида тунги вақтда ранг-баранг чироқлар билан ёритилган 1000 дан ортиқ объектлар мавжуд.

Шаҳар ҳудудида узунлиги 520 метрли тепалик ва 120 метр баландликдаги чархпалак жойлашган. Меҳмонлар учун картинг ҳам мавжуд ва хоҳловчилар қор автомобилларида юришлари мумкин.

Фестиваль очилишининг дастлабки кунларида унга 40 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар