Ҳар иккинчи қозоғистонлик иштирокчи Бутунжаҳон олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритди - Август кенгаши
ASTANА. Кazinform – ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев таълим соҳаси ходимларини, Август кенгаши иштирокчиларини табриклади ва ўтган ўқув йилини сарҳисоб қилди.
“Ўтган ўқув йили мамлакатимиз таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 600 минг нафарга яқин ўқитувчиларнинг ҳалол ва тинимсиз меҳнати туфайли муҳим воқеалар ва ютуқларга бой бўлди. 2023-2024 ўқув йили якунларига кўра ўқувчиларимизнинг халқаро майдондаги соврин жамғармасига 424 та медаль қўшилди. Унинг 50 таси олтиндир”, - деди вазир ўз табригида.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар иккинчи қозоғистонлик иштирокчи энг нуфузли жаҳон олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган.
"Бу, албатта, сизларнинг меҳнатингиз туфайлидир. Давлат раҳбарининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлови туфайли бугунги кунда 3 мингга яқин мактабда бир сменада таълим берилмоқда. Қўшимча 536 ўқувчи ўринли 302 та мактаб қурилиши давом этмоқда. 1,5 миллиондан ортиқ ўқувчи бепул иссиқ овқат билан таъминланди. Интернет сифати 3 баробар ошди. Боғча тарбиячиларининг ойлик маоши 30 фоизга, коллеж талабаларининг стипендиялари 50 фоизга ошди”, – деди Ғ.Бейсембаев.
Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб барча таълим ташкилотларида ягона таълим дастури жорий этилди. Педагогик қўллаб-қувватлаш марказларининг очилиши билан ота-оналарнинг болани ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида иштироки икки баравар ошди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда “Digital Kazakhstan: замонавий таълим” Август кенгаши бўлиб ўтмоқда. Унда 500 мингдан ортиқ таълим ходимлари онлайн ва офлайн режимда иштирок этмоқда.