Ҳар бир вилоятда ҳокимлар бошчилигида Ҳудудий инвестиция штаблари ташкил этилади

Олжас Бектенов встретился с главой PepsiCo в Центральной Азии
Фото: Правительство РК

ASTANA. Kazinform — Ҳар бир вилоятда ҳокимлар бошчилигида Ҳудудий инвестиция штаблари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров маълум қилди.

“Инвестицияларни жалб этиш экотизимини яхшилаш мақсадида “инвестор йўллари”ни тартибга солиш, шунингдек, бу жараёнда барча давлат органларининг ролини белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Инвесторларни излашдан тортиб, лойиҳаларни якунлаш, жумладан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва квазидавлат секторидан кўмак кўрсатишгача бўлган даврда инвестиция циклини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш таъминланади”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар бир вилоятда ҳокимлар бошчилигида Инвестиция штаби каби ҳудудий инвестиция штаблари ташкил этилади. Улар орасида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари, Kazakh Invest, «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси, махсус иқтисодий зона ва саноат зонаси, прокуратура ва солиқ идораларининг ҳудудий вакиллари бор. Бу инвесторларнинг муаммоларини “бу ерда ва ҳозир” тамойили бўйича тезкорлик билан ҳал қилиш имконини беради.

“Бу ёндашув 2029 йилгача инвестиция сиёсатининг амалдаги концепциясида ўз аксини топади. Бундан ташқари, инвестицияларни жалб этиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш учун ҳудудлар ва маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари ва рақобатдош устунликларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий инвестиция дастурлари асосида “инвестиция буюртмалари” шакллантирилади”, - деди Нурлан Байбазаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram