Ҳар бир вазирлик ўз сектори учун рақамли трансформация харитасига эга бўлиши керак - Президент

ASTANA. Kazinform — 2023 йил якунларига кўра, нақд пулсиз тўловлар улуши 88 фоизга етди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

рақамлаштириш
Фото: Midjourney

“Иқтисодиётни рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланишни давом эттириш жуда муҳим. Биз давлат ва молиявий хизматларни рақамлаштиришда сезиларли ютуқларга эришдик. Масалан, 2023 йил охирига келиб нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улуши 88 фоизга етди. 2020 йилгача бу кўрсаткич 50 фоиздан ошмасди. Атиги тўрт йил ичида Қозоғистонда молиявий технология жадал ривожланди. Бу муваффақият иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун ҳам намуна бўлиши керак. Уларни ҳам рақамлаштириш вақти келди. Ҳар бир вазирлик ўз сектори учун рақамли трансформация харитасига эга бўлиши керак (Сингапур тажрибасидан келиб чиққан ҳолда). Бундай харита яқин беш йилда вазирликлар тасарруфидаги соҳаларда қандай технологиялар жорий этилиши ҳақидаги тасаввурни тўлиқ акс эттириши керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент сунъий интеллектни ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида кўрсатма берди.

“Мутахассисларнинг фикрича, 2026 йилга бориб дунё корхоналарининг 80 фоиздан ортиғи сунъий интеллект воситаларидан фойдаланади (бугунги кунда бу кўрсаткич 5 фоиздан кам). Тиббиёт, таълим, ижодий индустрия соҳаларида глобал ўзгаришлар рўй бермоқда. Бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Хусусан, сунъий интеллект ёрдамида иқтисодиётимизни жадал ривожлантирамиз, шунингдек, мамлакатимиздаги энг яхши инновациялардан фойдаланамиз. Бунинг учун ишни илдиздан бошлашимиз, яъни институционал муҳитни яратишимиз керак”, - деди Давлат раҳбари .

Сўнгги хабарлар