«Ханун» тўфони шу ҳафта Япония ва Жанубий Кореяга етиб келади

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, жанубий Окинава префектураси бўйлаб секин ҳаракатлангач, тайфун шарққа қараб ҳаракатланмоқда, Кагосима префектурасидаги Амами-Осима ороли бўрон зонасига кириб бормоқда.
Сешанба куни эрталабгача Амами ва жанубий Кюсюда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тўфон кейинроқ шимолга йўналишини ўзгартиради ва чоршанба куни Кюсюга яқинлашиши кутилмоқда. Агентлик хабарига кўра, тўфон туфайли Япониянинг шарқий ва ғарбий қисмида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Душанба куни соат 11:00 ҳолатига кўра, тўфон шимолий-шимоли-шарқий йўналишда Амами-Осима шарқида ҳаракатланиб, шамол тезлиги соатига 144 километрга етган.
«Ханун» тўфони Жанубий Кореяга ҳам шу ҳафта ўз йўналишини бироз ўзгартириб, дастлаб башорат қилинганидан кўра ғарбий томонга силжиши кутилмоқда.
Yonhap агентлигининг таъкидлашича, Жанубий Корея об-ҳаво прогнозларига кўра, тўфон пайшанба куни шимолга Корея ярим оролининг жануби-шарқий қирғоқлари томон йўл олади, шамол тезлиги соатига 115 километргача етади.