Хантер Байденга янги айбловлар эълон қилинди

Хантер Байден
Фото: Global Look Press/CNP/AdMedia

АҚШ президентининг ўғли 1,4 миллион доллар солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Хантер Байденга янги айбловлар қўйилмоқда, жумладан, учта жиноий иш ва олтита ҳуқуқбузарлик. Уларнинг барчаси солиқ тўлаш билан боғлиқ.

Айбловларга кўра, АҚШ президентининг ўғли 2016—2019 йилларда давлат ғазнасидан 1,4 миллион доллар қарздор бўлган.

Агар у айбдор деб топилса, 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Махсус адвокат Дэвид Уайсснинг сўзларига кўра, Хантер “солиқлар ўрнига экстравагант турмуш тарзига миллионлаб доллар сарфлаган”.

Ҳужжатда айтилишича, Украина ишлаб чиқариш конгломерати директорлар кенгаши ва Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестиция фондидан ишлаб топган ўша йиллардаги даромади оз бўлмаган.

Президент Жо Байденнинг ўғли Хантер 2018 йилда қурол сотиб олиш чоғида учта ёлғон маълумот бўйича айблангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар