Ханчжоудаги Осиё ўйинларида Бекадил Шаймерденов кумуш медалга сазовор бўлди

Қозоғистонлик Бекадил Шаймерденов кураш бўйича кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар беради.

Кураш
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

81 кггача бўлган вазн тоифасидаги финал баҳсида у ўзбекистонлик Умид Эсоновга имкониятни бой бериб қўйди.

Бу Қозоғистон терма жамоасининг ушбу Осиё ўйинларидаги бешинчи кумуш медалидир.

Эслатиб ўтамиз, Б.Шаймерденов тожикистонлик спортчи Наврўз Каримзодани бир дақиқадан камроқ вақт ичида мағлуб этиб, ¼ финалга йўл олди.

Терма жамоа ҳисобида ҳозирча 27 та медаль бор – 3 та олтин, 5 та кумуш ва 20 та бронза.

Сўнгги хабарлар