Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ХІХ ёзги Осиё ўйинларида ҚР терма жамоаси байроқдорлари аниқланди

ASTANА. Кazinform – Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ХІХ ёзги Осиё ўйинларида ҚР терма жамоаси байроқдорлари аниқланди, дея хабар бермоқда Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия масалалари қўмитасининг Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: ҚР МСВ

Матбуот хизмати хабарига кўра, улар бокс бўйича миллий терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов ва баландликка сакраш бўйича етакчи Надежда Дубовицкая!

Эслатиб ўтамиз, Асланбек 1993 йил 9 октябрда Жамбил вилоятида туғилган. Бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Жакартадаги ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори.

Надежда 1998 йил 12 мартда Семей шаҳрида туғилган. У ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Осиё чемпионати ғолиби, қитъа рекордчиси.


Сўнгги хабарлар