Ханчжоу—2022 ХIХ Осиё ўйинлари 2023 йил сентябр ойида бўлиб ўтади

BEIJING.Кazinform - Жорий йилнинг сентябр ойида ўтказилиши режалаштирилган Ханчжоу-2022 ХIХ Осиё ўйинлари 2023 йилнинг 23 сентябридан 8 октябрига қадар Ханчжоу шаҳрида (Чжэцзян провинцияси, Шарқий Хитой) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгаши (ООК) ахборотида айтилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

ООК маълумотларига кўра, дастлаб 2022 йилнинг 10-25 сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган ХIХ Осиё ўйинлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг май ойида ООК Ижроия кенгаши Ханчжоу—2022 ХIХ Осиё ўйинларини бошқа муддатга кўчиришга қарор қилган эди.

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида 61 йўналишни қамраб олган 40 та спорт туридан мусобақалар бўлиб ўтади. Мусобақаларда 482 та олтин медаль ўйналади.

Фото: оcаsia.оrg

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар