ХАМАС Фаластин халқи манфаатларини ифодаламайди - Маҳмуд Аббос

Аббос
Фото: Wikipedia

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ХАМАС Исроилда асирга олинган тинч аҳолини озод қилиши кераклигини айтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги  DW Newsга таяниб.

Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Венесуэла президенти Николас Мадуро билан телефон суҳбатида “Ғазо секторини назорат қилаётган радикал исломий ХАМАС ҳаракатининг ҳаракатлари ва сиёсати Фаластин халқи манфаатларини ифодаламайди”, - деди.

16 октябрь, душанба куни Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги сиёсатчилар суҳбатидан иқтибос келтирди.

Аббос Фаластинда ҳам, Исроилда ҳам тинч аҳолининг ўлдирилишига қаршилигини билдирди ва WAFAга кўра, “ҳар икки тарафдаги тинч аҳоли, маҳбуслар ва ҳибсга олинганларни” озод қилишга чақирди.

"Фаластин-Исроил можароси ҳеч қандай зўравонликсиз, сиёсий ечим билан якунланиши керак", - дея иқтибос келтиради агентлик.

Сўнгги хабарлар
telegram