10:40, 31 Июль 2024 | GMT +5
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Теҳронда вафот этди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Исмоил Ҳания ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлган.
“Қаҳрамон Фаластин халқига ва ислом халқига, Эроннинг олижаноб халқига ҳамдардлик билдирган ҳолда, бугун эрталаб (2024 йил 31 июль) ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари жаноб Исмоил Ҳания қароргоҳида ҳужумга учради ва бу воқеадан сўнг у ва унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлди”, – дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.