ХАМАС билан гаровдаги 50 кишини озод қилиш бўйича олиб борилган музокаралар муаффақиятсизликка учради

Ғазо сектори
Фото: Pexels

АҚШ, Исроил ва Қатар ўртасида Фаластиннинг ХАМАС радикал ҳаракати томонидан гаровга олинган 50 нафар фуқарони озод қилиш бўйича олиб борилган музокаралар муаффақиятсизликка учради. Бу ҳақда жума куни Wall Street Journal ахборот манбаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, келишув вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, Исроилнинг Ғазо секторига сув етказиб беришни тиклаш ва анклавга инсонпарварлик ёрдамини қайта тиклашни ўз ичига олган.

Нашрнинг қайд этишича, жангарилар билан бу масалани муҳокама қилиш қийин. Можаро авж олгандан кейинги биринчи ҳафтада радикал ҳаракат асирга олган тинч аҳолининг тақдири юзасидан музокараларга киришмади. Бундан ташқари, барча маҳбусларнинг аниқ жойлашуви ҳатто ХАМАСга ҳам маълум эмас.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтондан ХАМАСдан барча гаровга олинганларни сўзсиз озод қилишни талаб қилишини айтган эди. У, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, Вашингтон ХАМАС асирлигидаги одамларни қайтаришга ҳисса қўшса, ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

Исроил ҳарбийларига кўра, икки маҳбус озод этилгунга қадар Ғазо секторида ХАМАС томонидан гаровга олинганларнинг тасдиқланган сони 203 нафарни ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар