Халла Томасдоттир Исландия президенти этиб сайланди

HELSINKI. Kazinform – Тадбиркор Халла Томасдоттир Исландиянинг янги президенти бўлади. Буни RUV Исландия миллий телерадиокомпанияси якшанба куни эълон қилган расмий маълумоти тасдиқлайди, деб ёзади Синьхуа.

Х. Томасдоттир
Фото: AFP

RUV хабарига кўра, Х.Томасдоттир 34,3 фоиз овоз тўплаган ва рақибларидан устун келган. Собиқ бош вазир Катрин Якобсдоттир 25,2 фоиз овоз билан иккинчи ўринда.

Янги президентнинг асосий рақиби К.Якобсдоттир RUV телеканалига берган интервьюсида Х.Томасдоттирни табриклади.

Исландиядаги президентлик сайловларида 12 номзод иштирок этди ва сайлов бир турда ўтказилди. Мамлакат олтита сайлов округига бўлинган.

Томасдоттир 1 августдан бошлаб мамлакат тизгинини ўз қўлига олади. Мамлакатнинг амалдаги президенти Гвидни Йоханнессон сайловда қатнашмади.

Эслатиб ўтамиз, Эронда 30 май, пайшанба куни президентликка номзодларни расмий рўйхатга олиш бошланди.

Сўнгги хабарлар