Халқнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган 37 лойиҳани бошладик – вазир

Светлана Жақипова
Фото: Қарағанда вилояти ҳокими матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақипова ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда нималарни ўзгартирмоқчи эканлигини айтди, деб хабар беради Kazinfoirm.

“Биз ижтимоий кодексга кўплаб ўзгартиришлар тайёрлаяпмиз. Биз қозоғистонликларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича 37 лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Биринчидан, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг аҳволини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, - деди вазир Jibek joly телеканалнинг «Уәде»(“Ваъда”) дастурида.

Шу билан бирга, С. Жақипова вазирликда нималарни ўзгартирмоқчи эканлигини айтди.

“Мен вазирликдаги ҳамкасбларимнинг муносабатини ўзгартирмоқчиман. Ҳозир вазирликда кўплаб тизимли муаммолар мавжуд. Халқ шароитини яхшилашга қаратилган 37 та лойиҳани кўрсатсак, баъзи ҳамкасбларимизнинг ўзлари ишонмай қарашади. Бу ердаги ҳар бир лойиҳа ҳар бир қозоғистонликнинг ҳаёт сифатини оширади. Бу нафақат менинг фикрим, балки бошқа ҳамкасбларимнинг фикри ҳам. Биз ҳар қандай қийин вазиятда ҳам қарор қабул қиламиз. Бу қарорлар эртага фуқароларга жуда бошқача таъсир қилади. Бизнинг соҳамизда микро моделлаштириш ва ҳақиқий ҳисоботлар тузилмайди. Шу боис солиқ тизими ва иқтисодий тизимни уйғунлаштириб, алоҳида модель яратишимиз керак. Кейин битта қарор қабул қилиш учун битта ўзгартириш киритилса, 30 йилдан кейин нима бўлишини кўрсатадиган тизим пайдо бўлади”, - дея таъкидлади Меҳнат вазири.

Сўнгги хабарлар
telegram