Халқимизнинг қудратли кучи бирлик ва ҳамжиҳатликдадир – ҚР Бош вазири

бектенов
Фото: Правительство РК

ASTANA. Kazinform - ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Қозоғистон халқини Қозоғистон халқлари бирлиги куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Юртимизда турли миллат вакиллари дўстлик, тенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида яшайди. Миллати, ирқи ва динидан қатъи назар, барча фуқаролар учун - Қозоғистон замини бизнинг умумий уйимиз бўлиб, у ерда илиқ, осойишта ва хавфсиздир. Биз ҳам барқарор ва фаровон келажакка интилишда ҳамжиҳатмиз”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг баҳорида мамлакатимиз мисли кўрилмаган ҳажмдаги сув тошқинларига дуч келди.

“Бутун қозоқ жамияти инсонпарварлик ва юксак фуқаролик масъулиятини намоён этиб, офатга қарши курашда бирлашди. Бу халқимизнинг қудратли кучи бирлик ва ҳамжиҳатликда эканининг яна бир исботи бўлди. Азиз қозоғистонликлар, ҳар бир оилага тинчлик, эзгулик, меҳр-оқибат ва фаровонлик тилайман! Бирлашган шанырақимиз остида тинчлик, дўстлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик доимо ҳукмрон бўлсин! – деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар