Халқаро йиғинлар муносабати билан Бишкек ўқувчилари икки кун давомида онлайн ўқишади

25-26 октябрь кунлари Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё Ҳукуматлараро Кенгашига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида мамлакат пойтахтидаги таълим муассасалари масофавий таълим форматига ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро йиғинлар муносабати билан Бишкек ўқувчилари икки кун давомида онлайн ўқишади
Фото: Pixabay

Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг “Ўқув машғулотларини онлайн форматда ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи чиқди.

Унга кўра, Бишкек шаҳри ва Сокулук туманидаги мактабгача таълим, мактаб, бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими ташкилотлари мулкчилик ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, 25-26 октябрь кунлари ўқув машғулотларини онлайн форматда ташкил этиши шарт.

 

Муаллиф: Еркежан Смағулова

Сўнгги хабарлар