Халқаро турнирда тўрт нафар қозоғистонлик боксчи совринли ўринларни қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Шу кунларда Сербия пойтахти Белградда бокс бўйича анъанавий Бранко Пешич мемориали бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда Қозоғистон терма жамоасидан 12 нафар боксчи мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.

бокс
Фото: Sports.kz

Қура натижасига кўра, тўрт нафар қозоғистонлик боксчи мусобақани ярим финалдан бошлайди. Шу боис тўрт нафар боксчи жангсиз совринли ўринларга етиб борди.

Аниқроқ айтсак, Санжар Ташкенбай (51 кг), Даулет Молдашев (54 кг) ва Олжас Боқаев (+92 кг) мусобақани ярим финалдан бошлайди. Ернур Қайрат 48 килограмм вазн тоифасида бирданига финалда жанг қилади. Унинг вазнидаги боксчилар турнирга тўлиқ келмаган.

Халқаро турнирда дунёнинг 16 давлатидан 106 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Мусобақа 17 мартга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар