Халқаро турнир: Қозоғистон боксчилари биринчи ўринни эгаллади

ASTANА. Кazinform – Венгриянинг Дебрецен шаҳрида бокс бўйича Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган халқаро турнирда мамлакат эркаклар терма жамоаси медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари турнирда тўққизта медални қўлга киритди. Улардан олтитаси олтин, учтаси бронза медалларидир.

Ушбу турнирда Темиртас Жусипов (48 кг), Серик Темиржанов (57 кг), Саматали Тўлтаев (60 кг), Дулат Бекбауов (67 кг), Аятолла Такижанов (75 кг) ва Айбек Оралбай (92 кг) шоҳсупага кўтарилди.

Дамир Абдиқадир (51 кг), Даулет Молдашев (54 кг) ва Ермахан Жакпеков (71 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Иккинчи ўринни эгаллаган Украина терма жамоаси ўнта медалга (учта олтин, учта кумуш, тўртта бронза) эга бўлса, Германия етти медаль (иккита олтин, иккита кумуш, учта бронза) билан кучли учликка якун ясади.

Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнирда медаллар жадвали:

1. Қозоғистон – 6-0-3

2. Украина - 3-3-4

3. Германия - 2-2-3

4. Ўзбекистон – 1-2-3

5. Қирғизистон - 1-1-0

6. Бельгия - 0-2-0

7. Венгрия - 0-1-2

7. Австралия - 0-1-2

9. Англия - 0-1-1

10. Таиланд - 0-0-2

10. Литва — 0-0-2

12. Озарбайжон - 0-0-1

12. Словения - 0-0-1

12. Шотландия - 0-0-1

12. Хорватия - 0-0-1.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик мураббийлар мазкур турнирга терма жамоа таркибида 13 нафар боксчини олиб боришганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар