21:11, 03 Май 2022 | GMT +5
Халқаро транспорт ташувларига маъсул ҚР миллий оператори аниқланади
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро автомобил ташувларини мониторинг қилиш ахборот тизимининг миллий оператори аниқланади, деб хабар беради Kazinform.
Аввалроқ Давлат даромадлари қўмитаси халқаро автомобил ташувларини кузатиш учун навигация пломбалари жорий этилаётганини маълум қилганди. Бунинг учун миллий операторни аниқлаш бўйича танлов эълон қилинди. Тендер иштирокчилари тегишли мезонларга жавоб бериши керак.
«Халқаро автомобил ташувлари мониторинги ахборот тизимининг миллий операторини аниқлаш бўйича танлов «Автомобил транспорти тўғрисида»ги қонуннинг 14-1-моддасига мувофиқ ўтказилади. Миллий операторни аниқлаш қоидалари Бош вазир ўринбосари – молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланди», - дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.