20:19, 22 Август 2022 | GMT +5
Халқаро тадқиқот: Ақтау IT лицейи Қозоғистондаги энг яхши мактаб деб топилди
AQTAU. Kazinform – 2021 йилда Ақтау шаҳри мактаблари PISA халқаро тадқиқотида иштирок этди ва натижада иккита мактаб Қозоғистоннинг энг яхши мактаблари рўйхатига кирди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Ўтган йили Қозоғистонда апробацион тадқиқот ўтказилди, унда мамлакатнинг 200 та мактаби иштирок этди. Натижада Ақтау шаҳар ихтисослаштирилган IT лицейи биринчи ўринни қўлга киритди, 9-умумтаълим мактаби эса Қозоғистоннинг энг яхши мактаблари рўйхатига кирди»
, — дейилади Ақтау шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этиш жоизки, PBTS (PISA-Based Test for Schools) PISA асосида ишлаб чиқилган халқаро қиёсий тадқиқотдир. Анъанавий PISA тадқиқотидан фарқли ўлароқ, бунда мактаб даражасида ўқувчиларни ташқи баҳолаш амалга оширилади.