Халқаро Паралимпия қўмитаси раҳбари Олимпиадага бора олмайди

NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) президенти Эндрю Парсонс коронавирус туфайли Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларига бормайди. Бу ҳақда у Тwitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Олимпиадада қатнаша олмаслигимдан жуда афсусдаман, чунки менинг коронавирус тестим мусбат чиқди. Изоляцияда бўлганимда асосий эътиборимни Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва Олимпиадани телевизор орқали кўришга қаратаман. Барча Олимпиада иштирок эта(тган спортчилар ва Халқаро олимпия қўмитасига омад тилайман», — деб ёзди Парсонс.

Парсонс 2017 йилда ХПҚ президенти бўлди ва 2021 йилда қайта сайланди. У 44 ёшда, 2005 йилдан 2009 йилгача Америка Паралимпия қўмитасига раислик қилган, 2009 йилдан 2017 йилгача Бразилия Паралимпия қўмитаси президенти бўлган.

Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 4-20 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар