Халқаро кузатувчи: Канада ва Қозоғистондаги сайловлар ўртасида катта фарқ йўқ

None
ASTANA. Kazinform - Канадалик сенатор, Қозоғистон-Канада парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ҳамраиси Виктор Оу Қозоғистонда сайлов жараёни қонун талаблари асосида ўтаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қозоғистондаги сайловлар ҳақидаги фикрингизни эшитдик. Бу мамлакатга сайлов тизимини яхшилаш учун қандай маслаҳат берасиз? деб сўради Британиянинг London Post нашри мухбири Канада ва Мексикадан келган кузатувчилардан.

«Кўриб турганимиздек, ҳаммаси яхши кетмоқда. Овоз бериш жараёни ҳамон давом этмоқда. Ҳозиргача кўриб турганимиздек, амалда айтилган тартибларга амал қилинмоқда. Яъни процедуралар қонун талабларига бутунлай мос келади. Мен кузатувчиман ва жараён давомида Канадада ишлаётган тизимдан фарқни кўрмадим»

, — деди канадалик кузатувчи.

Шунингдек, у Қозоғистондаги сайловларни ўз мамлакатидаги жараёнлар билан қиёслади.

«Канаданинг ҳам демократик сайловларни таъминлаш учун ўз тизими мавжуд. Ҳозирча мен унчалик катта фарқни кўрмадим. Сизда сайлов бюллетени бор, у махфий тарзда тўлдирилади. Сиз кимга овоз беришингизни яширинча белгилашингиз мумкин. Кейин бориб қутига ташлайсиз. Менимча, бу ерда яхши тизим бор»

, - дейди канадалик кузатувчи.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар