Халқаро кинофестивалда “энг яхши актёр” анқланди

Альжанов
Фото: Kazinform

Қозоғистонлик санъаткорлар халқаро кинематография майдонида юксак марраларни эгаллашда давом этмоқда. Шу тариқа, Бишкекда бўлиб ўтган халқаро кинофестивалида қозоғистонлик таниқли киноактёр, спортчи ва каскадёр Олжас Алжанов туркий тилли мамлакатларнинг энг яхши актёри номинациясида мукофотни қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Тўрт давлат – Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан санъаткорлар, мусиқачилар ва бошқа юлдузлар иштирок этган фестивалнинг муҳим қисми биринчи халқаро мукофотнинг тақдимоти бўлди.

Тадбирнинг энг нуфузли мукофотларидан бири Қозоғистонга топширилди – бу мукофот узоқ йиллар давомида ўзининг ажойиб истеъдоди, кенг актёрлик диапазони ва гўзаллиги билан томошабинлар қалбини забт этиб келаётган Олжас Алжановга топширилди.

альжанов
Фото: Kazinform

Олжас Алжановнинг фильмографияси жуда кенг бўлиб, у «Моя большая казахская семья: Операция Бажухи» (2022), «Телохранитель» (2022), «Агашки по вызову» (2021) ва «Агашки по вызову-2: Начало» (2022), «Боксер» (2022), «Моя большая казахская семья» (2021), «Папа поневоле» (2020), «Карта мечты» (2018), «Той любой ценой» (2018) каби филмларни ўз ичига олади. Актёр шунингдек, «Шекара шебінде», «Көзайым» ва «Дала қырандары» сериалларининг ҳақиқий юлдузига айланди, шунингдек, YouTubeда «Брачный аферист» сериалини яратишда иштирок этди.

Бироқ, актёрнинг энг шов-шувли ва энг муносиб муваффақиятларидан бири 2023 йил лойиҳаси – бутун оила учун «Батыр из прошлого» тарихий комедияси бўлди.

Альжанов
Фото: Kazinform
Сўнгги хабарлар