Халқаро хоккей федерацияси 2022 йил январ ойига белгиланган барча турнирларни тўхтатди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро хоккей федерацияси январ ойида ўтказиладиган барча турнирларни, шу жумладан Қозоғистон аёллар терма жамоаси иштирокидаги турнирларни ҳам тўхтатди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон хоккей федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Халқаро хоккей федерацияси Тиббиёт қўмитаси тавсияларига кўра, ташкилот кенгаши 2022 йил январига белгиланган федерация юрисдикциясидаги барча турнирларни тўхтатиб туришга қарор қилди.

Қозоғистон терма жамоаси иштирокида 18 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати шулар жумласидандир. 18 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги турнирлардан ташқари, иккинчи дивизионнинг «В» гуруҳидаги чемпионатлар, шунингдек, учинчи дивизионда ёшлар ўртасидаги чемпионатлар ҳам тўхтатилди.

Лига мажбуриятлари туфайли бу турнирларнинг барчасини алмаштириб бўлмаслиги маълум қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram