11:15, 16 Июль 2022 | GMT +5
Халқаро физика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар 1 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ўқувчилари Халқаро физика олимпиадасида 1 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўқувчиларимиз халқаро физика олимпиадасида (IPhO) аъло натижалар кўрсатиб, 1 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритди. Мусобақа Цюрих шаҳрида (Швейцария) 10-15 июл кунлари бўлиб ўтди. Мамлакатимиз шарафини 5 нафар ўқувчи ҳимоя қилди. Улар 75 давлатдан 368 нафар ўсмирлар билан куч синашди. Болаларимиз ўтган йили 5 та кумуш медални қўлга киритган эди. Бу йил ўқувчиларимиз ўтган йилги кўрсаткичларини оширишга муваффақ бўлишди. Олтин медални Даниил Шатохин, кумуш медални Ерсултан Питебай, Владимир Лим, Динмуҳаммед Раҳимжанов ва Ризабек Алпамис олиб келди», -деб ёзган вазир.
Вазир ўқувчиларни эришган юксак ютуқлари билан табриклаб, уларга келгусида муваффақиятлар тилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай