Халқаро эски автомобиллар карвони Қизилўрдага етиб келди
QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрда шаҳрида дунёнинг 22 давлатидан ретро автомобилларга қизиқиш билдирган 287 кишидан иборат “Пекин – Париж 2024” автопаради бўлиб ўтди.

18 май куни Пекиндан жўнаб кетган кортеж иштирокчилари орадан икки ҳафта ўтиб Қизилўрдада тўхтаган. Эски машиналар орасида энг қадимгиси 110 йил аввал ишлаб чиқарилган Американинг «LaFrance» автомобилидир. Автомобилларнинг ўртача ёши 88 йил.

Кортеж иштирокчилари Пекиндан чиқиб кетгач, Урумчи орқали Қозоғистон чегарасини кесиб ўтди. Ўшандан бери Алмати, Жамбил, Туркистон вилоятларидан ўтиб, Қизилўрдага етиб келди.
Ушбу тадбир давомида ички ишлар органлари томонидан хавфсизлик чоралари, аҳоли ва йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланди.

Парад иштирокчилари полиция ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Энди улар Ақтау орқали Бокуга ўтиб, 23 июнь куни Парижда парадни якунлайдилар. Масофа 14 минг километр.