Халқаро авторалли Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларини қамраб олади

МДҲ давлатлари йўлчилар Ҳукуматлараро кенгаши томонидан ташкил этилган VII халқаро авторалли Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларини қамраб олади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Аzertagга таяниб.

Халқаро авторалли
Фото: azertag.az

Халқаро авторалли 2024 йилнинг 28 апрелидан 8 майига қадар Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. Маршрутнинг давомийлиги 11 кун, узунлиги эса 2500 километр. Маршрут Боку - Губа - Озарбайжоннинг Россия билан чегараси - Дербент - Махачқалъа - Астрахан - Россиянинг Қозоғистон билан чегараси - Атирау - Бейнеу - Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегараси - Нукус - Хива йўллари бўйлаб ўтади.

Халқаро авторалли доирасида учта халқаро конференция: Боку, Махачқалъа ва Нукусда, пелетон ҳаракати бўйича сайёр халқаро семинар, жойларда йўл жамоатчилиги билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Бу тадбирларнинг барчаси йўл хўжалигини ўрганиш ва оммалаштириш, автомобиль йўллари, кўприк иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бутун МДҲ мамлакатлари ва халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Сўнгги хабарлар