Халқ сув босган ҳудудларга ёрдам берди – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов сув тошқинларига қарши курашиш, унинг оқибатларини бартараф этиш ва объектларни тиклаш масалалари ҳақида гапирди.

Бектенов
Фото: Kazinform/Солтан Жексенбеков

“Бу йилги сув тошқинлари мустақиллик тарихидаги энг катта табиий офатлардан бири бўлди. Вазият Давлат раҳбарининг шахсий назоратида. Табиий офатга қарши курашиш учун барча мавжуд ресурслар ва кучлар сафарбар этилди, 60 дан ортиқ аҳоли пунктларидан 120 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Минглаб одамлар мол-мулки, бизнеси ва даромадидан айрилди. Айтиш мумкинки, мамлакат аграр сектори ҳам зарар кўрди. Давлат органлари, йирик бизнес вакиллари, фаол фуқаролар ва кўнгиллиларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кенг кўламли ишлар амалга оширилди”, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишини якунлар экан.

Шу билан бирга, Ҳукумат раҳбари сув тошқинларидан жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

“Одамлар вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва кундалик ҳаёти учун зарур бўлган нарсалар билан таъминланди. Президент чақириғига бутун халқ қулоқ солиб, сув босган ҳудудларга ёрдам берди. Барчага ёрдам кўрсатилди ва барча жабрланганларга бир марталик тўлов берилди. Шикастланган ва сув босган мулклар қопланди. Шу билан бирга, 9 мингдан ортиқ уй-жойни таъмирлаш учун маблағ тўланди, бозордан 6 мингга яқин хонадон ва уй-жой сотиб олинди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари юқори суръатда олиб борилди”, – дейди О. Бектенов.

Сўнгги хабарлар