Ҳакамлар ҳайъати Трампни барча айбловлар бўйича айбдор деб топди

ASTANА. Кazinform - Нью-Йорк суди ҳакамлар ҳайъати АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни 2016 йилги сайловлар олдидан собиқ порно актриса Сторми Дэниэлснинг тўловини сайловчилардан яшириш мақсадида молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда айбдор деб топди, деб хабар беради BBC.

Трамп
Фото: JAMES DEVANEY/GC IMAGES

Манхэттендаги суд жараёни тарихий аҳамиятга эга - Трамп жиноятда айбдор деб топилган биринчи собиқ президент.

Унга жами 34 та бўлим бўйича айблов қўйилган. Ҳакамлар ҳайъати уни бутун эпизодда айбдор деб топди.

Собиқ президентга ҳукм раислик қилувчи судья Хуан Мерчан томонидан 11 июль куни чиқарилади.

Суд залидан чиқишдан олдин Мерчан ҳакамлар ҳайъатига ишга муносиб эътибор бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Шу ҳафтада қарийб бир ярим ой давом этган суд мажлислари якунига етди.

Ишнинг барча ҳолатларини аниқлаш учун судга кўплаб гувоҳлар чақирилиб, прокурорлар ва собиқ президентнинг адвокатлари уларни сўроққа тутди.

Сешанба куни суд томонларнинг якуний далилларини тинглади ва чоршанба куни Мерчан ҳукмни муҳокама қилишдан олдин ҳакамлар ҳайъатига якуний кўрсатмалар берди.

Айбдор ёки айбсиз деган ҳукм чиариш учун бутун ҳакамлар ҳайъатининг якдил қарори лозим эди.

Сўнгги хабарлар