Ҳафта охиригача Қозоғистонда ҳарорат -10 даражагача пасаяди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда сезиларли совуқ кузатилади. Ёмғир ва шамол ўрнини қор олиб келувчи совуқ антициклон эгаллайди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб.
Дастлаб мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ҳарорат пасая бошлайди, кейин совуқ бошқа ҳудудларга ҳам тарқалади. Синоптикларнинг 22-24 октябрь кунлари учун берган прогнозига кўра, антициклон кириб келиши билан ёғингарчилик аста-секин тўхтайди.
Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудларида тунги ҳарорат аста-секин 0…+5 даражадан -5…-10 даражагача пасаяди.
Жанубий ҳудудлар аҳолиси ҳам совуқни ҳис қилади. Бу ерларда тунги ҳарорат -2…-7 даражагача, кундузи эса +2…+7 даражагача пасайиши кутилади.