Ҳафта охирида жаҳон бозорида нефть нархлари ўзгарувчан бўлди
ALMATY.Кazinform — Жума куни эрталабки савдоларда жаҳон бозорида нефть нархлари ўзгарувчае бўлди.
Oilprice.com веб-сайтига кўра, WТI нефти фьючерслари 1 баррель учун 85,73 долларгача кўтарилди. Нарх 2,09 долларга ёки 2,50% га ошди.
Brent нефти 0,37 долларга ёки 0,38% га пасайиб, 1 баррель учун 96,20 долларни ташкил этди.
Россиянинг Urals нефти 1 баррель учун 75,18 долларга етди. Бу аввалги кўрсаткичдан 4,03 долларга ёки 5,66% га юқори.
Нефть нархларига хом нефть етказиб беришдаги узилишлар таҳдиди таъсир кўрсатмоқда. Саудия Арабистонининг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар ва Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишга таҳдиднинг давом этиши вазиятни янада оғирлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни жаҳон бозорида нефть нархлари ошди.