Гвинеяда Эбола эпидемияси тарқалмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Гвинеянинг жануби-шарқида Нзерекоре префектураси ва Гуеке туманида Эбола эпидемияси бошланди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None
None

Мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири раислигидаги йиғилиш давомида безгак тарқалишига қарши курашиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Унда беморларни аниқлаш ва улар билан алоқада бўлганларнинг барчасини изоляция қилиш кераклиги айтилган.

Санитария хавфсизлиги агентлиги раҳбари Сакоба Кейтнинг айтишича, Эбола билан касалланган еттита ҳолат қайд этилган. Улар тўрт эркак ва уч аёл. Уч киши вафот этди. Учаласи ҳам изоляция қилинган. Битта бемор Канакрида, икки киши Нзерекорда.

Гвинея соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг таъкидлашича, Эбола касаллигини биринчи бўлиб Гуеке шаҳрида ҳамширада аниқланган. Аёл 1 февраль куни дафн этилган.

«Видолашиш маросимидан сўнг бир неча кун ўтгач, бир нечта киши касаллик аломатларини ҳис қила бошлади, яъни, диарея, қусиш, қон кетиш ва иситма. Вирус мавжудлигини аниқлаш учун топширилган тест 12 февралда тасдиқланди», - деди Сакоба Кейт.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гвинеяга ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларни сарфлашини айтди.

2014-2016 йилларда Гвинея Ғарбий Африкада Эбола вирусининг эпицентрига айланган. Ўша пайтда минтақада 28 минг киши чалинган ва 11 минг киши вафот этган.

Сўнгги хабарлар