12:25, 20 Май 2021 | GMT +5
Гватемалада қамоқхонасидаги исён туфайли 6 киши ҳалок бўлди
BÝENOS-AIRES. Kazinform – Гватемаланинг Кантел муницепалитетида қамоқхонада содир бўлган исён туфайли камида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform KTIV телаканалига таяниб хабар беради.
Материалда очиқланганидек, қамоқхонадаги исён маҳкумларнинг ўз яқинлари билан учрашиш вақти якунланганидан сўнг бошланган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган 6 киши ҳақида хабар қилинмоқда», - деб ёзади полиция хизмати.
Prensa Libre газетаси ёзишича, қамоқхонадаги тартибсизликлар ўзаро бир-бирига рақиб бўлган жиноий гуруҳлар келишмовчилиги туфайли бошланган. Нашр ахборотига кўра, 900 кишига мўлжалланган пенитенциар маҳкамада жами 2252 киши хибсга сақланмоқда.