Ғусман Қирғизбаев ўзбекистонлик дзюдочини мағлуб этиб финалга чиқди
Қозоғистонлик дзюдочи 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида илк жангини жаҳон чемпиони, асли грузиялик, турнирда Россия номидан иштирок этаётган Яго Абуладзе билан бошлади.
2021 йилги жаҳон чемпионати финалида ҳам Ғусман ушбу курашчини мағлуб этган эди. Қизғин курашларга бой ўтган баҳсда россиялик дзюдочига қўшимча вақтда учинчи огоҳлантириш берилди.
Ғусман Қирғизбаевнинг ўзбекистонлик Михриддин Тилоловга қарши ярим финал жанги ҳам кескин курашлар остида кечди. Бу ерда қўшимча дақиқаларда ўзбекистонлик спортчига учинчи огоҳлантириш берилди ва ғалаба Ғусманга насиб этди.
Бунгача Ғ.Қирғизбаев 2019 йилда Абу-Дабида ўтказилган Grand Slam мусобақасида ғолиб чиққан эди. Бугун ўша муваффақиятни такрорлаш имконияти бор.
Финалда яна бир қозоғистонлик дзюдочи Мағжан Шамшадин франциялик Седрик Револ билан, Ғусман Қирғизбаев эса испаниялик Давид Гарсиа Торше билан олтин медал учун кураш олиб боради.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ