Гурбангули Бердимуҳамедов ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага келди

ASTANА. Кazinform - Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон пойтахтига келди. Аэропортда туркман халқи миллий етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.

Гурбангули Бердимуҳамедов
Фото: ҚР Ҳукумати

“Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтадиган “ШҲТ+” форматидаги учрашувда Гурбангули Бердимуҳамедов илк бор қатнашади. Учрашувда иштирокчи давлатлар раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар дўстлик ва стратегик шериклик асосида ривожланиб бормоқда. Транзит ва транспорт соҳасида қўшма ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилмоқда, газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрилди.

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 563 миллион долларни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 28 фоизга ошган. Жорий йилда ижобий тенденция сақланиб қолди: ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4 ой ичида ўсиб, 167,8 миллион долларга етди.

Сўнгги хабарлар