Гумонланувчи бегона эмас: АҚШда ўсмир бир оиланинг 5 аъзосини отиб ўлдирди
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Вашингтон штатидаги уйлардан бирида отишма юз берди. Натижада 5 киши ҳалок бўлди, бир ўсмир гумондор сифатида қўлга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жорий йилнинг 21 октябрь куни эрталаб Сиэтл (Вашингтон штати) шаҳрининг жануби-шарқидаги уйлардан бирида беш киши ўлик ҳолда топилган, ўсмир гумондор сифатида ҳибсга олинган.
Отишма ҳақида 911 хизматига 21 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 5:00 атрофида хабар қилинган. Воқеа жойига етиб келган полиция зудлик билан ўсмирни ҳибсга олди, яна бир яраланган ўсмир Сиэтлдаги шифохонага етказилди. Иккаласи ҳам шу уйда яшайди. Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари катталар, уч нафари ўсмирлардир.
“Жасадларни топгандан кейин, бу катта жиноят эканлигини англадик”, – деди полиция вакили.
Полициянинг айтишича, отишма оила аъзолари ўртасида содир бўлган, бироқ уларнинг қандай алоқаси борлиги номаълум. Гумон қилинувчи сифатида ҳибсга олинган вояга етмаган шахс Кинг округидаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган қамоқхонада ўтирибди. Ҳозирда судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.